Исроил Бош вазири Эхуд Олмерт АҚШда ўтказиладиган Яқин Шарқ тинчлик анжуманидан олдин президент Хусни Муборак билан сўзлашув олиб бориш мақсадида Мисрга борди.

Музокарадан сўнг Олмерт фаластинликлар билан 2008 йилда тинчлик шартномасига эришиш мумкинлигига умид билдирди.
АҚШ хомийлигида ўтказилади анжуманда бир овоздан гапиришга келишиб олиш мақсадида араб давлатлари вакиллари ҳам 22 ноябр куни Шарм аш-Шайх шаҳрида учрашадилар.
АҚШ тинчлик анжумани қачон, қаерда ўтказилиши ва унда кимлар қатнашишини расман эълон қилмаган. Шунга қарамай, тадбир Мэрилэнд штатининг Аннаполис шаҳрида бўлиши айтилмоқда.