Теҳрон расмийлари Ироқдаги хавфсизлик масаласини муҳокама қилиш ҳақидаги АҚШ таклифига рози бўлди.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий айтганига асосланиб Эрондаги ахборот воситалари хабар тарқатди. Хусусан ISNA ахборот агентилининг билдиришича, музокаралар яқин фурсатда бошланади. АҚШ ва Эрон жорий йил бошида Ироқдаги хавфсизлик борасида уч марта сўзлашув ўтказган эди.