Украинадаги кўмир конида газ портлаши оқибатида қурбон бўлганлар сони 90га етди.

Донецк вилоятига борган Украина президенти Виктор Юшченко маҳаллий раҳбарларни жабрланган одамларга ёрдамни кучайтириш ва авария сабабларини ўрганишга чақирди: “Энг муҳим вазифа авария оқибатларини камайтириш учун саъй ҳаракат қилиш. Кейинги вазифа касалхонада даволанаётган одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун бор имкониятни ишга солишдир. Учинчи муҳим масала авария сабабини имкон қадар тез фурсатда билишдан иборат” – деди Украина президенти.
Виктор Юшенко 20 ноябрни мамлакатда мотам куни деб эълон қилди.