Жак Ширак яна айбланди

Франция суди собиқ президент Жак Ширакни Париж мэри лавозимида ишлаган вақтида давлат бюджетини ўзлаштирганликда айлади.

Жак Ширак 1977-1995 йилларда Париж ҳокими бўлган даврида молиявий жиноят содир этгани тўғрисидаги айбловларни тўлиқ инкор қилмоқда.

Жиноят ишида Жак Ширакка тиркалган айбловлардан энг жиддийсига кўра, собиқ президент Париж ҳокимлигида 40 та сохта иш ўрни очиб, бу ўринларни ўзига мойил ўнг марказчи кучлар вакилларига бўлиб берган.

Июль ойида ҳам Жак Ширак сохта иш ўринлари очиб, жамоат мулкини сарфлаганликда айланиб, сўроққа тутилган эди.