Давлат бошқаруви янгиланади

Россия президенти Владимир Путин яқин икки-уч ой ичида давлат бошқаруви органлари тўлиқ янгиланишини ваъда қилди.

У ўз тарафдорларининг Москвада ўтган умумроссия форумида чиқиш қилиб: “Қадрли дўстлар, кейинги бир неча ой ичида мамлакатда олий давлат ҳокимияти тўлиқ янгиланади. Бу жараённинг тўғри бориши, мамлакат фойдаси, одамлар манфаати йўлида хизмати қилиши учун, бўлғуси парламент ва президент ўзаро самарали ишлаши учун бизга ҳозир фақат ва фақат ғалаба керак”, деди.

Шунингдек, В.Путин ўзи мунтазам равишда четдан моддий кўмак олишда айблаб келадиган мухолифларини яна танқид қилди ва уларни “ожиз ва нотавон Россияни, ўз йўналиши йўқотган ва парчаланган жамиятни хоҳлаш”да айблади.