Покистон ҳукумати мухолифат етакчиси Имрон Хонни ҳибсдан озод қилди.

Асли машҳур крикетчи, кейинчалик таниқли сиёсатчи бўлган Имрон Хон ўтган ҳафтада Лаҳор вилоятида талабаларни президент Парвез Мушарраф жорий этган фавқулодда ҳолатга қарши норозиликка чорлагани учун ҳибсга олинган эди.

Шунингдек, у билан бирга 5 мингдан ортиқ ҳуқуқшунос ва сиёсий фаол шахслар ҳам озод қилинди. Покистон адлия вазири тез орада қамоқда қолаётган яна 600 киши озод қилинишига ваъда берди.