Мухолифат вакили оғир яраланди

Россияда мухолифатдаги “Яблоко” партиясининг Доғистон бўлими раҳбари, 2 декабрда ўтказиладиган парламент сайловига номзод Фарид Бобоевга Махачқальадаги уйи йўлагида тўрт марта ўқ узилди. Бир ўқ унинг бошига теккан.

Милиция ва мухолифат партиялари март ойида ўтказиладиган минтақавий сайловдан олдин номзодларга қарши бир неча ҳужум уюштирилганини маълум қилди.