Суд Парвез Мушаррафнинг президентлигини тасдиқлади

Покистон Олий суди ўтган ойда Парвез Мушаррафнинг президентликка қайта сайланганини шубҳа остига қўювчи охирги даъвони рад қилди.

П.Мушарраф давлат раҳбари лавозимига қайта сайлангани суд томонидан тасдиқлангандан сўнг олий бош қўмондон вазифасидан истеъфога чиқиш ва иккинчи беш йиллик муддатга фуқаро президент сифатида қасамёд қилишга ваъда берган.