2008 йилда Польша қўшинлари Ироқни тарк этади

Польшанинг янги бош вазири Доналд Туск мамлакат парламентига илк мурожаатида ҳукумат шундай қарорга келганини тасдиқлади. Шу билан бирга, бош вазир Польшанинг Афғонистондаги 1200 кишилик қўшини ҳаракатини давом эттиришини маълум қилди.

У 2008 йил Польша қўшинлари Ироқдан олиб чиқилиши бошланадиган ва якунига етказиладиган йил бўлишини билдирди.

Польшанинг 900 кишилик ҳарбий контингенти Ироқ жанубида жойлаштирилган.