“Галелио” лойиҳаси тикланади

Европа Иттифоқи вазирлари тўхтаб қолган “Галелио” лойиҳаси учун 2008 йилги бюджет ҳисобидан маблағ ажратишга рози бўлди.

Ҳозир ЕИга раислик қилаётган Португалия расмийларининг билдиришича, тузилмага аъзо давлатлар молия вазирлари лойиҳа учун қўшимча 2,4 миллиард евро ажратишга келишиб олган.

“Галелио” ҳозир дунёда етакчи бўлган АҚШнинг GPS тизимининг ўрнини эгаллаши мўлжалланган.