Хорватияда парламент сайлови ўтказилди

Ушбу сайлов Хорватияни Европа Иттифоқига ҳукмрон консерваторларми ёки мухолифатдаги сўлчилар бошлаб боришини ҳал қилиши керак.

Кузатувчилар фикрича, бош вазир Иво Санадер бошчилигидаги Хорватия демократик иттифоқи ва 4 йилдан буён мухолифатда қолаётган Социал демократик партия ўртасида ҳокимият учун шиддатли кураш боради. Иккала партия Хорватиянинг НАТО ва ЕИга аъзо бўлишини ёқлайди, бироқ мухолифат НАТОга аъзо бўлиш масаласида референдум ўтказилишини хоҳлайди. Иккала партия шошилинч ислоҳотлар ўтказиш ва коррупция билан муросасиз курашишни ваъда қилмоқда.