Хитой Франциядан ядровий реакторлар сотиб олади

Хитой Франциядан иккита ядровий реактор ва Францияда жойлашган Европа самолëтсозлик ширкати – “Airbus”дан 160 та йўловчи самолёти сотиб олади. Бу ҳақдаги келишув Франция президенти Николя Саркозининг Хитойга қилаëтган расмий сафари давомида имзоланди.

Франциянинг “Арева” ширкати билан учинчи авлод ядровий реакторлари ҳақида эришилган келишув қиймати 8 миллиард евро экани айтилмоқда. Хитойга “А320” ва “А330” русумли самолётлар сотишга оид келишув қиймати эса 10 миллиард еврога тенглиги тахмин қилинаётир.

Франция президенти Хитойни Эрон ядровий дастури масаласида кескинроқ ëндашув тутишга даъват этиши кутилмоқда.