Кобулда камида иккита тинч фуқаро ҳалок бўлди

Кобулда АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларига қарши уюштирилган худкуш ҳужуми оқибатида тинч аҳолидан камида икки киши нобуд бўлди.
Ҳужум Кобулнинг хорижий элчихоналар жойлашган ҳудудида амалга оширилди. Афғонистон полицияси машинага ўрнатилган бомба портлашидан худкушнинг ўзи ҳам ўлганини маълум қилди.

Коалиция кучлари матбуот вакили ҳужум оқибатида ҳарбий техникага зарар етгани, аммо бошқа талафот кўрилмаганини айтди. Ҳужум толиблар жангарилари томонидан уюштирилгани тахмин қилинмоқда.