Парвез Мушарраф ҳарбийлар билан хайрлашди

Покистон президенти Парвез Мушарраф мамлакат қуролли кучлари бош қўмондони лавозимидан истеъфо беришдан олдин ҳарбийлар билан хайрлашди.

Мамлакат расмийларининг билдиришича, Парвез Мушарраф 28 ноябрь куни Покистон армияси қўмондони лавозимидан истеъфога чиқади. 29 ноябрь куни эса у беш йиллик муддатга фуқаровий президент сифатида қасамёдга келтирилади.