Ироқда миллий ярашув тўғрисида қонун қабул қилиниши керак

Ироқ раҳбарлари хавфсизлик вазияти яхшиланганидан фойдаланиб, сиёсий соҳада, айниқса, миллий ярашув ҳақидаги қонун қабул қилинишида муваффақиятга эришиши керак.

Ироқ шимолидаги Арбил шаҳрида ўтказилган анжуманда сўзлаган АҚШ давлат котиби ўринбосари Жон Негропонте шундай баёнот берди.

Курд раҳбарлари билан сўзлашувдан кейин Жон Негропонте АҚШ Ироқ раҳбарлари сиёсий соҳада ҳам муваффақиятга эришишидан умидвор эканини айтди.