Британия фуқароси Судандан ҳайдаб чиқарилади

Судан суди британиялик 54 ёшли Гиллиан Гиббонсни Ислом динини ҳақорат қилганликда айбдор топиб, унга 15 кунлик қамоқ жазоси белгилаган ва мамлакатдан депортация қилиш ҳақида ҳукм чиқарган эди.

30 ноябрь куни жума намозидан кейин пойтахт Хартумда бир неча юз мусулмон суд қарори юзасидан норозилик намойиши ўтказди. Айрим намойишчилар судни Г.Гиббонсни олий жазога ҳукм қилишга чақирди.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Милибэнд “оддий тушунмовчилик” судгача олиб чиқилганидан афсусланиш билдирди, аммо икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар давом этишини маълум қилди.