Австралиялик ҳарбийлар Ироқни тарк этади

Австралиянинг янги сайланган бош вазири Кевин Рудд мамлакатнинг 550 ҳарбийси Ироқдан 2008 йил ўртасигача олиб чиқилишини маълум қилди.

Ўтган ҳафта охирида ўтказилган парламент сайловида бош вазир Жон Ҳовардни мағлубиятга учратган К.Рудд Австралия қўшинларини Ироқдан олиб чиқишни ўз сайловолди кампаниясида асосий масала қилиб белгилаган эди. Ироқ ва унинг атрофида Австралиянинг 1,5 минг ҳарбийси бор. Уларнинг 500 нафари бевосита ҳарбий операцияларда қатнашади.