Ноқонуний мигрантлар қўлга олинди

Туркия полицияси Ғарбий Европа давлатларига кетаётган салкам 300 нафар ноқонуний мигрантни қўлга олди.

“Онадўли” ахборот агентлиги хабарига кўра, мигрантлар 30 ноябрь куни Анталия вилоятида ушланган. Аксарини Ироқ, Эрон ва Афғонистон фуқаролари ташкил қилган мигрантлар Юнонистон орқали Европага киришга уринган.

Туркия Осиё ва Африка давлатларидан Европага кетаётган мигрантлар учун транзит йўл ҳисобланади.