Туркия ҳарбийлари Ироқ шимолида курд жангариларига ҳужум қилди

Туркия армияси фаолияти тақиқланган Курдистон ишчилар партиясининг 50 кишидан иборат гуруҳига уюштирилган ҳужум оқибатида жангарилар оғир талафот кўрганини билдирди.

30 ноябрь куни Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукумат мамлакат қуролли кучларига Ироқнинг шимолий ҳудудларида курд жангариларига қарши амалиётлар ўтказишга рухсат берганини эълон қилган эди.

Курд жангариларига қарши амалиётлар минтақада беқарор вазият юзага келтириши мумкинлигидан хавотирланган АҚШ ва Ироқ ҳукуматлари Туркияни Шимолий Ироқда кенг кўламли операциялар ўтказмасликка чақирди.