Европанинг 2007 йилги энг яхши фильми

Европа киноакадемияси руминиялик режиссëр Кристиан Мингунинг “4 ойу 3 ҳафтаю 2 кун” фильмини Европанинг 2007 йилги энг яхши кинокартинаси, деб топди.

Берлинда бўлиб ўтган маросим чоғида британиялик киноактриса Ҳелен Миррен “Қиролича” фильмидаги роли учун Европанинг 2007 йилги энг яхши актрисаси, деб топилди. Германиялик асли турк бўлмиш режиссëр Фотиҳ Оқин эса “Жаннат остонасида” фильми учун Европанинг 2007 йилги энг яхши сценарийси мукофотини қўлга киритди.