Қандаҳорда толибларнинг 40дан ортиқ жангариси ўлдирилди

Жангариларга қарши операция Афғонистон армияси ва халқаро коалиция кучлари ҳамкорлигида ўтказилди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Муҳаммад Зоҳир Азимий толиблар халқаро кучларни мамлакатни тарк этишга мажбурлаш учун барча воситаларни ишга солаётгани, шу боис, 2007 йил толиблар ҳокимиятдан ағдарилган 2001 йилдан бери Афғонистондаги энг қонли йил бўлганини билдирди.

У толибларнинг бундай уринишлари самара бермаслиги ва АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция кучлари Афғонистонда қолажагини таъкидлади.