Эрон ҳукумати таркибида кадр ўзгариши юз берди

Давлатга қарашли ИРНА ахборот агентлиги хабарига кўра, мамлакат маориф вазири Маҳмуд Фаршидий президент Маҳмуд Аҳмадийнажотга истеъфога чиқиш тўғрисида ариза топширган.

Май ойида Эрон парламентининг бир гуруҳ парламент депутатлари М.Фаршидийни мамлакат маориф тизими аҳволининг ëмонлашувида айблаб, ундан истеъфога чиқишни сўраган, аммо президент уни ҳимоя қилган эди.

Ўтган ойлар ичида Эрон нефть ва саноат вазирлари, шунингдек, мамлакат Марказий банки раиси истеъфога чиққанди.