Теҳронга қарши янги санкциялар масаласи муҳокама қилиняпти

Франция дипломатик манбаларининг билдиришича, БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия иштирокида Парижда ўтаётган музокараларда Эронга қарши янги санкциялар қўллаш масаласи муҳокама этилаётир.

Эронни уранни бойитиш ишларини тўхтатишга мажбурлашга қаратилган санкцияларга оид янги резолюция келаси ҳафта давомида эълон қилиниши кутиляпти.

Бундай хабарларга муносабат билдирган Эрон Ташқи ишлар вазирлиги янги санкциялар жорий қилиш ядровий дастур борасидаги зиддиятга барҳам бера олмаслигини таъкидлади.

Шунингдек, Эроннинг ядровий дастур бўйича бош музокарачиси Саид Жалилий стратегик масалаларда Россия расмийлари билан музокаралар ўтказиш учун душанба куни Москвага келиши хабар қилинмоқда.