Халқаро хабарлар Мадрасадаги портлаш камида 6 кишини ҳаётдан олиб кетди декабр 03, 2007 Покистоннинг Белужистон вилоятидаги мадрасалардан бирида содир этилган террор ҳаракати оқибатида камида 6 киши қурбон бўлди. Ҳалок бўлганларнинг барчаси мадраса толибларидир. Портлашда яна тўрт ўқувчи жароҳат олди.