Британиялик ўқитувчи авф этилди

Судан президенти Умар Ҳасан Башир ислом динини ҳақорат қилганлик учун 15 кунга қамалган британиялик ўқитувчи Жиллиан Гиббонсни авф этди. У Хартумда Буюк Британия парламенти лордлар палатасининг икки мусулмон аъзоси билан учрашгандан сўнг шундай қарорга келди.

Судан суди Жиллиан Гиббонсни ўзи дарс бераётган мактабда Муҳаммад алайҳиссаломни ҳақорат қилгани учун 29 ноябрь куни 15 кунлик қамоққа ҳукм этган эди.