Маҳмуд Аҳмадийнажот янги таклиф киритади

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши саммитида минтақада ҳамкорлик ва тинчликни қувватлайдиган янги таклифни тақдим қилишини билдирди.

М.Аҳмадийнажот Эроннинг Ғарб томонидан қувватланадиган Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши саммитида қатнашаётган илк президентидир. Бу ташкилотга кўрфаздаги 6 та араб давлати аъзо.

Саммитга жўнаб кетиш олдидан Эрон президенти таклиф қилмоқчи бўлган янги ғояси Эронга қўшни араб давлатлари томонидан жиддий қабул қилинишига умид билдирди. Шунингдек, у Форс кўрфази ҳаётида “янги босқични бошлаб берадиган ушбу саммит”га таклиф этилганидан мамнуниятини изҳор қилди.