Индонезияда халқаро анжуман иш бошлади

БМТ етакчилигида ўтказилаётган мазкур йирик анжуман глобал иқлим исиши мавзуига қаратилган. Унда 190дан ортиқ мамлакатдан 10 мингдан ортиқ олим ва делегат иштирок этмоқда.

Анжуман кун тартибида 2012 йилга келиб Киото протоколи муддати якунига етгандан сўнг вазият қандай бўлиши мумкин, деган масала асосий ўринни эгаллади.

Икки ҳафта давом этадиган тадбир давомида дунё олимларининг глобал иқлим исиши борасида ўтказган тадқиқотлари натижалари тақдим этилади.

Олимлар фикрича, дунё глобал иқлим исишини секинлаштириш технологиясига эга, аммо уни зудлик билан ишга солиш лозим.