Хоразмлик диндор фуқаролар узоқ муддатга қамалди

Хоразмда уч фуқаро фаолияти таъқиқланган “Жамоати таблиғ” диний оқимига аъзоликда айланиб, узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

“Интерфакс” ахборот агентлигининг бу ҳақдаги хабарида айтилишича, Хоразм вилояти суди Юсуф Аҳмедов, Баҳодир Аҳмедов ва Зафар Худойбергановни 11 йилдан 14 йилгача бўлган қамоқ жазосига ҳукм қилган. Судда бу уч фуқаро Қозоғистоннинг Оқтўба шаҳрида “Жамоати таблиғ” диний ташкилотига аъзо бўлгани исботини топган. Бундан ташқари, судланганлардан бири суд мажлисида диний оқимнинг Қозоғистондаги фаолияти ҳақида кўрсатма берган.