Жанубий ва Шимолий Корея расмийлари учрашуви

Сеулда Шимолий ва Жанубий Корея расмийларининг иқтисодий масалаларга бағишланган учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Пхеньянда эса АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Кристофер Ҳилл Шимолий Корея расмийлари билан учрашиб, бу мамлакатнинг ядровий дастурини муҳокама этади.

Икки корейс давлати ўртасидаги алоқалар октябрь ойида икки давлат раҳбарлари ўтказган саммитдан сўнг илиқлашгани кузатилган эди.

Шимолий Корея ҳукумати иқтисодий кўмак эвазига ўз ядровий дастуридан воз кечишга розилик берган.