Кобулдаги қўпорувчилик ҳаракатида 16 киши ҳалок бўлди

Хабарларга кўра, худкуш шахс ўз машинасини ҳарбийлар кетаётган машина олдида портлатиб юборган. НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари матбуот котибининг билдиришича, портлашда саккиз ҳарбий ва тинч аҳоли вакилларидан саккиз киши ҳалок бўлган. Мазкур ҳужумда, шунингдек, 30га яқин одам, жумладан, ҳарбийлар жароҳатланган.