Эроннинг ядровий қурол яратиш дастурини исботловчи далиллар йўқ

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шу ҳақда баёнот берди. С.Лавров 2003 йилгача ҳам Эронда ядровий қурол яратиш дастури бўлмаганини билдирди.

Куни-кеча АҚШ разведкаси Эрон ядровий дастурига оид ҳисоботни эълон қилган қилган эди. Унда Эрон 2003 йилда ўз ядровий дастурини тўхтатгани қайд этилган.

Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей АҚШ разведкаси ҳисоботи расмий Теҳроннинг ядровий дастури атрофидаги бўҳронни ҳал этиш борасида Эрон учун яхши имконият бўлганини таъкидлади.

“Аслида бу янги ҳисобот Эронни ўз дастури борасида янада фаолроқ ҳамкорлик қилишга ундаши лозим. Мазкур ҳисобот уларнинг янада фаол ва шаффоф бўлишига сабаб бўлиши даркор”,- деди Муҳаммад ал-Барадей.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот АҚШ разведкасининг ҳисоботи Эрон халқининг “қудратли давлатлар устидан қўлга киритган ғалабаси” эканини билдирди.