Қотилликда гумонланганлар ҳибсга олинди

Россиянинг Ленинград вилоятида Ўзбекистон фуқаросини ўлдиришда гумон қилинган беш ўсмир ҳибсга олинди.

Хабарларга кўра, Ўзбекистон фуқаросининг жасади чоршанба куни Ленинград вилоятининг Свердлово қишлоғи яқинидаги ўрмондан топилган.

Маҳаллий милициянинг “Интерфакс” ахборот агентлигига маълум қилишича, ўзбекни ўлдиришда гумонланаётган 17 ёшдан 19 ёшгача бўлган беш ўсмирнинг қотилликка алоқаси борлигини исботловчи далиллар мавжуд.

Ҳозирча ўлдирилган ўзбекистонлик фуқаронинг исми ошкор қилинмади.