Лиссабонда ЕИ ва Африка раҳбарлари саммити бошланди

Йиғилишда қарийб 80 давлат раҳбарлари қатнашмоқда. Саммитда самарали бошқарувни йўлга қўйиш, хавфсизлик, иқлим ўзгариши каби кўплаб масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда. Зимбабве президенти Роберт Мугабе саммитга соя солди. Унинг инсон ҳуқуқларини поймол этиб келаётганига норозилик тариқасида Буюк Британия бош вазири Гордон Браун саммитга бойкот эълон қилди.