Михаил Касьянов Россия президентлигига номзод бўлди

Фуқаролар ташаббус гуруҳи собиқ бош вазир Михаил Касьяновни Россияда 2008 йил мартида ўтказиладиган президент сайловига номзод қилиб кўрсатди.

“Бугун сиз фақат мени номзод қилиб кўрсатмаяпсиз. Бугун ҳаммамиз олдинга интиляпмиз. Курашимизнинг олдинги жабҳасига интиляпмиз”, – деди ташаббус гуруҳи йиғилишида собиқ бош вазир.

М.Касьянов президент Владимир Путин ҳукуматида 2000–2004 йилларда бош вазир бўлган. Лавозимдан бўшатилгандан кейин эса мухолифат сафига қўшилган.