Эрон Ироқ ҳукуматининг таклифини ўрганмоқда

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Бағдод ҳукумати Теҳронга Ироқдаги хавфсизлик вазиятига оид навбатдаги АҚШ-Эрон сўзлашувлари ўтказишни таклиф қилган. Айни пайтда Эрон мазкур таклифни ўрганиб чиқмоқда.

Май ойидан бери Вашингтон ва Теҳрон расмийлари Ироқдаги хавфсизлик масалаларига бағишланган учта расмий учрашув ўтказди. Сўнгги учрашув август ойида Бағдодда бўлиб ўтган эди.