Дес Брауннинг Афғонистонга сафари давом этмоқда

Буюк Британия мудофаа вазири Кобулда Афғонистон раҳбарлари билан учрашгандан кейин Ҳирот вилоятига жўнаб кетди.

Айни шу кунларда эса Афғонистон ҳукумати қўшинлари ва халқаро коалиция кучлари Мусоқальа шаҳрини толиблар қўлидан тортиб олишга қаратилган амалиëтларни давом эттирмоқда.

Ҳилманд вилоятида жойлашган Мусоқальа қорадори тайёрлаш маркази ҳисобланади. Шаҳарни толиблардан тортиб олиш учун жума куни бошланган ҳарбий операцияларда ҳозирга қадар британиялик бир аскар ҳалок бўлди.