Туркманистонда Халқ маслаҳатига сайлов бўлди

Маҳаллий матбуот хабарига кўра, мамлакат олий қонунчилик органидаги ўринлар учун номзоди қўйилганларнинг қарийб барчаси Туркманистондаги ягона сиëсий партия бўлмиш Демократик партия вакилларидир. Номзодлар орасида айрим нодавлат ташкилотлар вакиллари ҳам борлиги айтилмоқда.

“Озодлик”нинг Ашхободдаги мухбири 2500 ўринли Халқ маслаҳатига сайловга аксар туркманистонликлар бефарқлик билан қараганини қайд этди. Шундай бўлса-да, туркманистонликлар орасида сайлов президент Қурбонқули Бердимуҳаммедов ваъда этаëтган ўзгариш ва ислоҳотларни бошлаб беришига кичик бўлсин умидлар ҳам йўқ эмас.