АҚШ расмийси Ашхободда

АҚШ давлат котиби ўринбосари Эрика Баркс Руглес Туркманистон ҳукуматини мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилашга чақирди.

Хабарларга кўра, АҚШ расмийси Ашхободда Туркманистон расмийлари ва инсон ҳуқуқлари фаоллари билан учрашган. Бу учрашув чоғида Оқ уй вакили Туркманистон расмийларини Сапармурод Ниёзов президентлиги даврида эълон қилинган суд ҳукмларини қайта кўриб чиқишга даъват этган.