Жаҳонда қарийб 93 миллион бола таълим олиш имкониятидан маҳрум

БМТ Болалар жамғармаси - ЮНИСЕФ эълон қилган ҳисоботда сўнгги йиллар мобайнида саводсиз болалар сони 20 фоиз камайгани, бироқ мазкур соҳада ташкилот томонидан қўйилган режаларга эришилмагани билдирилган.

11 декабрь куни БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида болалар таълим-тарбиясига бағишланган махсус йиғилиш иш бошлайди.