Қирғизистон суди мухолифатдаги партияга катта жарима солди

Хабарларга кўра, Социал демократик партия раҳбарларидан бири Эдил Байсалов ўзига тегишли сайтда 16 декабрдаги парламент сайлови учун мўлжалланган сайлов варақаси суратини жойлаштиргани бунга сабаб бўлган.

Мазкур воқеадан сўнг Марказий сайлов комиссияси тайёрланган барча сайлов варақаларини бекор қилиб, янги варақалар чоп қилган.

Қирғизистон суди Социал демократик партиядан сайлов варақаларини қайта чоп этган МСКга 590 минг АҚШ доллари тўлашни талаб қилди.