Ҳилмандда элликка яқин жангари йўқ қилинди

Хабарларга кўра, Мусоқалъа шаҳридан қочишга улгурган жангарилар Сангин туманидаги ҳукумат биноларини қўлга киритишга ҳаракат қилган. Бироқ Афғонистон ҳукумати қўшинлари халқаро кучлар кўмагида жангарилар ҳужумини бартараф этишга муваффақ бўлган.

АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс эса НАТОга аъзо давлатларни Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юборишга чақирди.

Шунингдек, Буюк Британия бош вазири Гордон Браун унинг ҳукумати 2009-2012 йиллар давомида Афғонистонга 920 миллион долларлик кўмак беришини эълон қилди.