Россияда Британия кенгаши фаолияти чекланади

1 январдан бошлаб таълим ва маданият алоқалари бўйича “Британия кенгаши” ташкилотининг Россиядаги барча минтақавий бўлимлари фаолияти тўхтатилади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Михаил Камининнинг айтишича, Британия кенгашининг Россияда фаолият юритиши учун ҳуқуқий асослар йўқ. Ташкилотнинг фақат Москвадаги бўлими фаолиятини давом эттиради.

Россиялик ҳуқуқ ҳимоячилари Британия кенгашининг минтақавий бўлимлари ёпилишидан ташвиш билдирди.