Россия Польша гўштига тақиқни бекор қилади

Бу ҳақда Россия қишлоқ хўжалиги вазири Алексей Гордеев польшалик ҳамкасби билан Москвада ўтказган музокаралардан сўнг маълум қилди.

А.Гордеевнинг билдиришича, айни пайтда икки давлат ветеренария хизматлари Польша гўшт маҳсулотларини Россияга етказиб беришни қайта бошлашга оид ўзаро меморандумни имзолаш арафасидадир.

Бундан икки йил аввал Россия ҳукумати Польша гўшт маҳсулотлари санитария талабларига жавоб бермаслигини иддао қилиб, бу маҳсулотлар импортига тақиқ жорий этган эди.