Шиалар яшовчи шаҳардаги портлашларда ўнлаб фуқаро ўлди

Ироқ полициясининг билдиришича, Амара шаҳри марказида бир неча дақиқалик тафовут билан учта портлаш амалга оширилган. Портлашларда 30га яқин одам ҳалок бўлган, 150дан ортиқ фуқаро жароҳатланган. Портлашлардан сўнг шаҳарда автомобиллар ҳаракати тақиқланган.