Қийнаб ўлдирилганлар жасади топилди

Ироқ полицияси Бағдод шимолида қийноқ излари бўлган 16 жасад топилганини эълон қилди.

Хабарларга кўра, барчаси эркакларга тегишли бўлган бу жасадлар пойтахтнинг Муқтадия туманида топилган. Айни пайтда топилган жасадларнинг шахси аниқланмоқда.

АҚШ ҳарбийларининг билдиришича, мамлакатнинг бошқа шаҳарларидан қувиб чиқарилган “Ал-Қоида” жангарилари ўз ҳаракатларини пойтахтнинг айнан Муқтадия туманида давом эттирмоқда.