Музокаралар ниҳоясига етди

Теҳронда Эрон расмийлари ва Атом энергияси халқаро агентлиги вакилларининг навбатдаги музокаралари ниҳоясига етди.

Эрон ахборот агентликларининг маълум қилишича, музокараларда томонлар Эрон ядровий дастури атрофидаги вазият ҳамда мамлакат университетларидан бирида уран билан ўтказилган илмий тадқиқотларни муҳокама қилган.

Музокаралар натижалари ошкор қилинмади.