НАТО бош котиби Афғонистонда вазият яхшиланганини кўрди

Токиога келган Яап де Ҳооп Схеффер Афғонистондаги вазият тобора яхшиланиб бораётганини айтар экан, халқаро кучлар бу мамлакатдаги миссиясини давом эттиришини билдирди.

НАТО бош котиби Япония расмийлари билан учрашиб, коалиция кучларининг Афғонистондаги миссиясини қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилди.

Ўтган ойда Япония ҳукумати Ҳинд океанида туриб, халқаро кучларнинг Афғонистондаги миссияга кўмак бераётган ҳарбий кемаларига ўз ватанига қайтишга буйруқ берган эди.