Индонезияда ер қимирлади

Индонезиянинг Метеорология ва геофизика маркази мамлакатнинг Малуки вилоятида тахминан 7,1 балл куч билан ер силкиниши содир бўлганини маълум қилди.

АҚШ Геологик тадқиқотлар маркази эса зилзила кучи 6,4 баллни ташкил этганини билдирди.

Табиий офат туфайли талафот ёки моддий зарар кўрилгани ҳақида ҳозирча маълумот олинмади.