Худкуш беш кишини ўзи билан нариги дунёга олиб кетди

Покистоннинг шимоли-ғарбида худкуш ўзини портлатгани оқибатида камида беш одам нобуд бўлди.

Ҳужум Исломободдан 120 километр шимоли-ғарбда жойлашган Навшаҳр ҳарбий қисми дарвозаси яқинида амалга оширилди. Портлашда худкушдан ташқари икки ҳарбий ва уч фуқаро ҳалок бўлди.