Тожикистондаги кон Хитойга сотилди

Собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистоннинг Олмалиқ кон-металлургия комбинатига хомашё етказиб берган Тожикистон шимолидаги Олтинтопган руда кони Хитой компанияси томонидан сотиб олинди.

Шунингдек, 15 декабрь куни кўрғошин ва рух ишлаб чиқарадиган янги комбинатнинг қурилишига биринчи ғишт қўйилди.